ПРО-ЛИГА 2021. 14-ТУР. «ШЎРТАН» (Ғузор)- «ДИНАМО» (Самарқанд). 05.08.2021й. Ғузор «Марказий» стадиони.

Ассалому алайкум азиз ва қадрли Ғузор футболи мухлислари, ишқибозлари!

Кеча, давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг  ПРО ЛИГАнинг 14-тур учрашувларига ҳам старт берилган эди.

Бугун, ушбу тур доирасида жамоамиз Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан куч синашади.

Жамоамиз таркибида анчагина ўзгаришлар рўй берган.

Давра оралиғида жамоамизни бир қанча футболчилар тарк этди.Жамоа сардори, ҳимоячи – Нурали Падаров, дарвозабон – Жасурбек Ражабов, ярим ҳимоячилар Жавохирбек Жумабаев, Бақоев Музаффар, Шахзод Абдуваитов, Руслан Юлмухамедов, Жамшид Абдуллаев ва Ҳакимбек Бобоқуловлар шулар жумласидадир. Улар билан клуб ўртасидаги ўзаро келишувларга кўра амалдаги шартномалар бекор қилинди ва клуб ушбу футболчилар билан дўстона хайрлашди.

Уларнинг жамоамиз таркибидаги ўринларини қўйидаги футболчилар тўлдирдилар. Жорий йилнинг якунига қадар клубимиз билан шартномалар имзолаганфутболчилар рўйхатини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Исломбек Баратов (Насаф), Муҳриддин Ботиров (Металлург), Маъруф Жумаев (Янгиер), Иброҳим Адҳамжонов (Турон),
Шоҳруҳ Абдурайимов (Спартак Тошкент), Жаҳонгир Жамолов (Жомбой), Фарзин Мухторов (Жомбой), Амирбек Лутфуллаев (Шўртан), Алпомиш Миров (Шўртан), Муҳриддин Шамсиддинов (Шўртан), Жавоҳир Шокиров (Шўртан) ҳамда
Жавоҳир Ҳасанов (Шўртан) – 2022 йил охиригача.
Булардан ташқари, “Насаф” футбол клубидан Мухриддин Зоиров ҳамда Озодбек Ражабовлар билан 2021 йил мавсуми охиригача ижара  шартномалари асосида жамоамизга жалб қилиндилар.

«Шўртан» – «Динамо» учрашуви соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу бахсни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Жасур Рустамов, Амал Султонов (иккаласи ҳам Навоий шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)

Назоратчи: Рустам Бобомуродов (Навоий)

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев (Тошкент)

«Шўртан» – «Динамо» таркиблари маълум бўлди.

«Шўртан»: 13.Джахонгир Джамолов, 5.Озодбек Ражабов, 6.Элёр Омонжонов, 7.Бекзод Сувонов, 19.Бобур Мамадаминов, 20.Исломбек Баратов, 23.Мухриддин Ботиров, 24.Шохрух Абдураимов, 34.Шахбоз Жураев (с), 70.Маъруф Жумаев, 76.Мухриддин Зоиров.

Заҳира: 1.Амирбек Лутфуллаев, 11.Асадбек Самариддинов, 22.Жавоҳир Шокиров, 55.Чориёр Турсунқулов, 66.Ахмед Қобилжонов, 85.Сарвар Буронов, 99.Алпомиш Миров.

Бош мураббий – Асрор Алиқулов

«Динамо»: 35.Аслонбек Ахроров, 2.Дмитро Сидоренко, 7.Абдурахмонов Шохрухбек, 10.Рузимбой Аҳмедов, 15.Обид Журабаев, 16.Жасур Хасанов, 18.Шокир Йўлдошев, 21.Муҳаммадқодир Хамралиев, 22.Ғолибжон Сарибоев, 77.Сардорбек Эминов, 88.Олег Марчук.

Заҳира: 1.Фарход Рахматов, 8.Хумоюн Шербутаев, 9.Тимур Усманов, 11.Тимур Хакимов, 14.Сирож Мейлиев, 17.Темурбек Исмаилов, 19.Ислом Шарипов, 26.Комил Шарафутдинов, 99.Бехруз Шуайбхонов.

Бош мураббий – Хаким Фузайлов

«Оқ бўрилар» бугун оқ рангли либосда, меҳмонлар эса кўк рангли либосда майдонга тушадилар.

Айни пайтда жамоалар чигалёзди машқларини ўтказишмоқда.

Мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини сақлаш мақсадида яна карантин чекловлари эълон қилинган. Жумладан, оммавий спорт ўйинлари ҳам муҳлисларси ўтказилиши зарур эканлиги белгиланган.

ПФЛ мадҳияси янгарди. Жамоалар вакиллари майдонга чиқиб келишоқда

Учрашувга старт берилди. Бахсни меҳмонлар бошлаб беришди.

3-дақ. Шўртанда илк бурчак тўпи. Шохух Абдураимовнинг стандартдан етказган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

6-дақ. Жуда хавфли вазият Шўртан дарвозаси олдида. Ҳимоячиларимиз хавфни катта қийинчилик билан бартараф этишди.

9-дақ. Исломбек Баратов рақибни қўли билан ушлаб қолгани учун жарима тўпи. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

10.-дақ. Гол! Учрашувда ҳисоб очилди. Абдурахмонов Шохрухбекдан тўпни қабул қилиб олган Рузимбой Аҳмедов Джамоловга имкон қолдирмади. Шўртан-Динамо 0:1.

12-дақ. Шўртан рақиб жарима майдони чизиғи ёнидан стандартни амалга оширди.  Исломбек Баратовнинг зарбаси қайтарилди. Қайтган тўпга зарба берувчи футболчимиз топилмади. Лекин бурчак зарбасини тепиш ҳуҳуқига эга бўлди «Оқ бўрилар». Бу вазиятдан ҳам самарали фойдалана олмадик.

14-дақиқа. Қарши ҳужум. Бурчак зарбаси Динамода. Бирин-кетин ҳужумлар остидаги «Шўртан» пала-партишликка йўл қўймоқда.

16-дақиқа. Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширмоқда. Обид Жўрабоевнинг зарбаси. Тўп Джамоловда.

24-дақиқа. Элёр Омонжоновга рақибни қўпол тарзда тўхтатагани учун сариқ карточка.

25-дақиқа. Дмитро Седаренко ҳам ҳудди шу ҳаракат учун огоҳлантирилди.

Шўртан-Динамо учрашувини ойнаи жаҳонорқали Футбол ТВ телеканалида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз ҳам мумкин.

Қуйидаги линк орқали эса you-tube иловасида кўзатиб бориш имконияти мавжуд

34 дақиқа Шохрухбек Абдурахмонов жамоамиз вакилига нисбатан қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

36-дақиқа Рўзимбой Ахмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдонга тушишга шай

38-дақиқа. Шохрух Абдураимовнинг зарбасини Ахроров ушлаб олди.

Хавфли вазият! Олег Марчукнинг зарбаси. Ноаниқ эди. Бироқ дарвозабонимизнинг қўли тегиб улгурган эди тўпга. Натижада бурчак тўпи Динамода. Ноаниқ.

Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида

Ҳакам ҳуштаги чалинди. Динамо вакиллари бирдан ҳужумга отилди.

Динамо жамоаси бурчак тўпини амалга оширмоқда. Тўп олдида Шокир Йўлдошов. Самарасиз

Обид Жўрабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг бурни синганга ўхшайди. Шифокорлар уни алмаштириш зарурлигини айтди. Унинг ўрнига майдонга 14.Сирож Мейлиев майдонга туширилди.

Бекзод Сувонов рақиб жарима майдони олдида йиқитилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жароҳати енгил шекилли. Жарима зарбаси белгиланди Шўртан дарвозаси томон. Хавф бартараф этилди. Сувонов майдонга қайтди.

60 дақиқа. Шохрух Абдураимов ўрнига майдонга 85.Сарвар Буронов майдонга туширилди.

Ўта хавфли вазият Шўртан дарвозаси олдида. Хавф бартараф этилди.

Динамо таркибида бирданига иккита ўзгариш. 66 дақиқа. 77.Сардорбек Эминов ўрнига 19.Ислом Шарипов ҳамда 18.Шокир Йўлдошов ўрнига 17.Темурбек Исмаилов лар майдонга туширилдилар.

Ислом Баратовга тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга тушишга шай

Иккинчи қисқа танаффус. Сув ичиб олиш учун

71-дақиқа. Шўртан таркибида ҳам ўзгаришлар. 70.Маъруф Жумаев ўрнига 22.Жавоҳир Шокиров ҳамда 23.Муҳриддин Ботиров ўрнига 55.Чориёр Турсунқуловлар майдонга туширилди.

Шахбоз Жўраев Рўзимбой Ахмедовга нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Жарима майдонимиз яқинида жарима тўпи белгиланди. Ислом Шариповнинг зарбаси. Жуда кучли хавфли бироқ бироз ноаниқ чиқди.

75 дақ. Шўртан вакилларида ажойиб имконият. Афсус.

79 дақиқа. Озодбек Ражабовда ажоиб имконият пайдо бўлганди. Афсуууус!

80 дақиқа. Динамода ўзгариш. 7.Шохрухбек Абдурахмонов ўрнига 11.Тимур Ҳакимов ҳамда 10.Рўзимбой Ахмедов ўрнига 9.Тимур Усмановлар майдонга тушди.

Шўртанда ҳам ўзгариш. 7.Сувонов ўрнига 11.Асадбек Самариддинов.

85 дақ. Тимур Усмановга қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатилди.

Арслонбек Ахроров Исломбек Баратовнинг зарбасини ушлаб олди.

88. Джамолов Жасур Хасановнинг зарбасини қайтарди.

Динамо вакиллари бирин-кетин ҳужумларни ўтказиб «оқ бўрилар»га катта босим ўтказмоқда.

Учрашуанинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

Шўртанда жарима тўпи тепиш ҳуқуқи. Муҳриддин Зоировнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Шўртан-Динамо учрашуви 0:1 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.

Кейинги учрашувни жамоамиз 12 август куни Янгиер жамоасига қарши ўтказади.

Сиз азизларга эса келгуси ўйинларда ғойибона кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply